• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Молдова МСК раиси билан учрашув
05.05.2021
678
15 май куни Санкт-Петербургда МДҲ ПА Котибияти томонидан ташкил этилган “Сайловлар жараёнлари технологиялари ва сайловлар мониторинги” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси З. Низамходжаев Молдова Республикаси МСК Раиси Д. Чимил билан учрашди.

Учрашув давомида З.Низамходжаев Ўзбекистонда Тараққиёт стратегияси дастурининг ижросини таъминлаш доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг изчил ва тизимли ривожланиши, биринчи навбатда сайловларни ўтказиш учун меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, Марказий сайлов комиссияси томонидан Президент сайловини ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича истиқболли йўналишлар тўғрисида сўзлаб берди.

Д. Чимил ўз сўзида икки мамлакат сайлов органлари ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг келажакда давом этишига ишонч билдирди. Томонлар МДҲ давлатлари сайлов органлари ўртасидаги ҳамкорликни такомиллаштириш бўйича янги платформалар яратиш, парламент ва Президент сайловининг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида фикр алмашдилар.

Д.Чмил пандемия даврида Молдова Марказий сайлов комиссиясининг сайловларни ўтказиш тажрибаси ҳақида маълумот берди ва ҳозирги шароитда сайловларни ташкил этишнинг айрим жиҳатлари тўғрисида батафсил маълумот берди.

Шунингдек, Молдова МСК Раиси МСКнинг БМТ Тараққиёт дастури ва ЕХҲТ билан самарали ҳамкорлигини ижобий баҳолаб, сайловлар соҳасида бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади. Учрашув жонли мулоқот ва ўзаро кўтаринки руҳда ўтди.

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати.