• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Кэролин Лэмм: Сайловлар келажак мақсадларни белгилашга ёрдам берувчи воситадир
20.12.2019
1154
Ўзбекистондаги парламент сайловларида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Америка – Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм ЎзА мухбирига интервью берди

Ўзбекистондаги парламент сайловларида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Америка – Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм ЎзА мухбирига интервью берди:

– Мен аввал ҳам Ўзбекистонда бу каби сайловларда кузатувчи сифатида қатнашган эдим. Бироқ бу галги сайлов жараёнларига кўрилаётган тайёргарлик ҳар жиҳатдан юқори савияда ташкил этилганига гувоҳ бўлдим. Бугундан бошлаб халқаро кузатувчи сифатида жойларда ташкил қилинган сайлов участкаларига бордик.

Эътиборлиси, аҳоли билан мулоқот қилганимда уларнинг ушбу сиёсий тадбирларга алоҳида эътибор билан қараётгани менда катта таассурот қолдирди. Бу бежизга эмас, албатта. Сабаби сайловлар жамиятда инсонлар ҳуқуқларини таъминловчи, эркин овоз бериш йўли билан келажак мақсадларини белгилашга ёрдам берувчи воситадир.

Хусусан, бу галги сайловларда илк марта иштирок этадиган ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва сайлов қонунчилигидан хабардорлигини оширишда “Янги Ўзбекистон, янги сайловлар!“ шиори остидаги тарғибот тадбирлари ҳам муҳим аҳамият касб этади.

А.Мусаев, Т.Мамадаминов (сурат) ЎзА