Янгиликлар

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023 йил 10 мартдаги ҳамда Олий Мажлиси Сенатининг 14 мартдаги қарорларига мувофиқ “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг референдуми 2023 йил 30 апрель – якшанба куни ўтказилиши белгиланди.

2023 йил 16 март куни соат 11:00 да Тошкент шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 1-уйда жойлашган “Маърифат маркази” (Симпозиумлар саройи) биносида Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.

Бугун, 2023 йил 21 феврал куни Тошкент шаҳрида Марказий сайлов комиссияси ва Сайлов тизимлари халқаро жамғармаси (IFES) ҳамкорлиги доирасида сайлов қонунчилиги бўйича тармоқ аналитик билимлар базаси (АCЕ сайлов билимлари тармоғи) ресурсларига таянадиган BRIDGE дастури иштирокида сайлов ташкилотчилари вакиллари учун “Гендер тенглиги ва сайловлар” мавзусида ўқув семинари ўз ишини бошлади.

Куни кеча, 25 январь куни Ҳиндистоннинг Янги Деҳли шаҳрида Ҳиндистон Миллий сайловчилар байрами ўтказилди. Тантали маросимда МСК Раиси З.Низамходжаев ҳамда Матбуот котиби М.Алимбаевлар иштирок этди.

2023 йил 18 январь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

2023 йил 18 январь соат 11:00да Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.