• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
21.04.2023
215

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 20 апрелдаги қарори ва фармонига биноан бугун Рамазон ҳайити мамлакатимизда кенг нишонланмоқда. Барча юртдошларимизни ана шу муборак айём билан самимий табриклаймиз.

Ушбу саховатли кунларда Яратгандан, энг аввало, эл-юртимизга тинчлик-хотиржамлик, қут-барака, барчангизга оилавий бахт, мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ умр, ўқиш ва ишларингизга равнақ ато этишини тилаймиз.  

Халқимизнинг қадимий ва бетакрор байрамларидан бири бўлган муборак Рамазон ҳайитининг замирида инсон қадрига улкан эҳтиром, эзгулик, шукроналик ва меҳр-оқибат сингари анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб этишдек эзгу амаллар мужассам. Бу фоний дунёда инсондан қоладиган энг савобли иш – яхшиликдир.  

Рамазон ҳайитининг файзу баракоти қалбларимизни ва хонадонларимизни янада мунаввар қилиб, барчамизни эзгу амалларга ундайверсин!
 
Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Марказий сайлов комиссияси