• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Марказий сайлов комиссиясида бўлиб ўтадиган тадбирлари юзсидан эълон
28.06.2022
603
28 июнь соат 11:00 да Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади

Мажлис кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси референдум округлари ҳамда референдум ўтказувчи округ комиссиялари, Ўзбекистон Республикаси Референдум участкалари ҳамда участка комиссиялари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш, Референдум ўтказувчи комиссиялар аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш тўғрисидаги масалалар ўрин олган.

Шунингдек, 28 июнь куни соат 15:00 да Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҳамда бир қатор вазирлик, идора ва ўқув муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни имзолаш маросими ҳам бўлиб ўтади.

Мазкур мажлисда иштирок этиш истагида бўлган оммавий ахборот воситалари вакилларини бугун, соат 17:00 га қадар қуйидаги манзил орқали рўйхатдан ўтишларини сўраймиз.

https://t.me/mskmatbuotxizmati_bot