• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
5 октябрь соат 11:00 да Симпозиумлар саройида Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.
05.10.2021
309

5 октябрь соат 11:00 да Симпозиумлар саройида  Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.

Кун тартибидаги масалалар: 

Сайлов участкаларида сайловчиларнинг муддатидан олдин овоз беришини ташкил этиш тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисида; 
Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида; 
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Сирдарё ҳамда Тошкент вилояти округ сайлов комиссиялари раисларининг ахбороти тўғрисида

Шундан сўнг йиғилишда муҳокама қилинган масалалар бўйича ОАВ вакиллари иштирокида пресс-брифинг ташкил этилади.

Пресс-брифингни сиз соат 12:45 да "Ўзбекистон 24", "УзРепорт" ва "Ўзбекистон" телеканалларида - ўзбек тилида, "Оилавий" телеканалида - рус тилида ҳамда "Дунё бўйлаб" телеканали орқали инглиз тилида жонли томоша қилишингиз мумкин бўлади.