• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
№ 1181 Қашқадарё вилоятида бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайловини ўтказиш тўғрисида
19.07.2022
324

 Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

№ 1181                                                    2022 йил  19 июль

 

Қашқадарё вилоятида бўшаб қолган ўринга

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси

сайловини ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 78 ва 87-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. Қашқадарё вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси 2022 йил 22 июль куни соат 12:00 да Қарши шаҳрида жойлашган Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри биносида чақирилсин.

2. Қашқадарё вилоятида бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайловини ўтказиш бўйича Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти ҳамда туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма мажлисини очиш Марказий сайлов комиссиясининг Раиси З.Низамходжаев зиммасига юклансин.

3. Мазкур қарор халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашига ижро учун юборилсин.

4. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

 

Раис                                                                           З.Низамходжаев