• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
№ 1154 2021 йил 24 октябрь куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари тўғрисида
29.10.2021
2851

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 № 1154                                                      2021 йил 29 октябрь

 

2021 йил 24 октябрь куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 90 ва 117-моддалари, Сайлов кодексининг 14, 16, 96-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг сайлов натижалари тўғрисидаги баённомалари асосида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. 2021 йил 24 октябрда ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Сайлов кодексига мувофиқ ҳақиқий ва бўлиб ўтган деб топилсин.

2. Шавкат Миромонович МИРЗИЁЕВ 2021 йил 24 октябрь куни муқобиллик асосида бўлиб ўтган сайловда овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 80,12 фоиз овози билан беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблансин.

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа манбаларда эълон қилинсин.

 

 

Раис                                                                           З. Низамходжаев