• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
№ 1150 Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисида
13.10.2021
649

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 № 1150                                                      2021 йил 13 октябрь

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 8, 14, 16 ва 33-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 19 сентябрдаги 938-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси сайловларида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. 2021 йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар иловага мувофиқ аккредитация қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти Халқаро хамкорлик бўлими бошлиғи (Б.Исмоилов) аккредитация қилинган хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар кузатувчиларига белгиланган намунадаги мандатлар тайёрланишини ҳамда уларга топширилишини таъминласин.

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклатилсин.

 

Раис                                                                                   З. Низамходжаев

 

ИЛОВА