• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
 № 1149 Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 11-Фарғона округ сайлов комиссияси таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
13.10.2021
577

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 № 1149                                                      2021 йил 13 октябрь

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 11-Фарғона округ сайлов комиссияси таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16, 21 ва 25-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 11-Фарғона округ сайлов комиссияси аъзоси Веч Олеся Ярославнанинг берган аризасига мувофиқ, ўз вазифасини бажаришдан озод қилинсин.

2. Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг тавсиясига биноан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Гафуров Юсуфбек Икрамович 11-Фарғона округ сайлов комиссияси аъзоси этиб тасдиқлансин.

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 11-Фарғона округ сайлов комиссиясига ижро учун юборилсин.

4. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

 

Раис                                                                                   З. Низамходжаев