• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Мақолалар
Маьлумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ҳудудий вакиллик палатаси ҳисобланади. Сенат ўз фаолиятини минтақавий муаммоларни умумдавлат манфаатлари билан уйғун ҳолда ҳал этишга қаратади. Зеро, Сенат аьзолари ҳудудлардан сайланган маҳаллий Кенгашлар депутатлари орасидан сайланади.
Жорий йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловлар янги қабул қилинган Сайлов кодексига мувофиқ умумэътироф этилган халқаро стандартлар, принциплар асосида демократик, очиқ-ошкора ташкил этилаётгани билан барчада катта қизиқиш уйғотмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайловлар ҳеч шубҳасиз, йилимизнинг энг муҳим воқеаларидан бири бўлади. Янги Ўзбекистонда ўтаётган янги сайловлар аввалгиларидан тубдан фарқ қилади.
Келаётган якшанба, 22 декабрь куни мамлакатимиз парламенти ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларининг очиқ ва ошкоралигини таъминлаш ва сайлов қонунчилиги талабларига амал қилган ҳолда ўтказилишида кузатувчиларнинг ўрни катта.
XIX асрнинг сўнггида бошланган сиёсий жараёнларда мамлакатимиз ҳудудида ташкил топган сиёсий партиялар, ҳаракатлар ва уларнинг фаоллари — илк маҳаллий аҳоли орасидан етишиб чиққан депутатларимиз, уларнинг фаолияти ҳақида кўпчилик етарлича маълумотга эга эмас. Шу боис бугун юртимиз ҳудудида илк сиёсий партияларнинг вужудга келиши ва биринчи депутатларимиздан Абдувоҳид Қориев ҳақида тўхталамиз.
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 57-моддасига мувофиқ  Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистонда 2019 йилнинг 22 декабрида ягона сайлов куни бўлиб ўтади. Ушбу сайлов кампанияси олдингиларидан нимаси билан фарқ қилиши ҳақида Sputnik мухбирига Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Махмуд Истамов ҳикоя қилиб берди.
​​​​​​​Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига шу йил 22 декабрь куни бўладиган сайлов кампаниясининг муҳим босқичларидан бири — сайловолди ташвиқоти давом этмоқда. Унинг аҳамияти, шакл ва тартиби ҳақида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Ўқув маркази директори, юридик фанлар доктори, профессор Шуҳрат Файзиев билан суҳбатлашдик.
Жорий йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайлов ўзининг қизғин палласига кирди. Яъни сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқоти бошлаб юборилди. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси Мирзо-Улуғбек АБДУСАЛОМОВ билан суҳбатимиз шу ва сайлов кампаниясининг бошқа муҳим жиҳатлари хусусида бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот марказида ташкил этилган “Call-centr”да иш қизғин.  1197 қисқа рақамли бепул телефон қўнғироқлари орқали мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан  тушаётган кўпдан-кўп мурожаатлар - шу йил 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари маҳаллик кенгашларга бўладиган сайловларга жамоатчиликнинг қизиқиш тобора ортиб бораётдан яна бир далолат.