• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Мақолалар
Мамлакатимиз сайлов тизими миллий қадриятларимизга таянилган ҳолда халқаро андозаларга асосланиб, шунингдек, хорижий мамлакатлар қонунчилиги ва амалиётини ўрганиш ҳамда мустақиллик йилларида мамлакатимизда ўтказилган сайловлар тажрибасининг таҳлили натижасида такомиллашиб бормоқда. Бунда умумэътироф этилган принципларга амал қилган ҳолда эришилган ютуқлардан унумли фойдаланиш орқали менталитетимизга хос миллий хусусиятларни янада мустаҳкамлаб бориш тенденцияси кузатилмоқда.
Давлат тилига эътибор, унинг нуфузини янада ошириш борасидаги ишлардан гап очилса, одатда, кўча-кўй, жамоат жойлари ва оммавий ахборот воситаларидаги рекламалар матни-ю ғализ битикли пешлавҳалардан ёзғириш бошланади: ажнабий атамалар урчиб кетган, хатосиз ёзилган ўзбекча сўз анқонинг уруғи... Ёзғириш поёни ҳам кўпинча: “Оврўпа мамлакатларига борсангиз...” деган ўкинчга бориб тақалади.
Замонавий демократик жамиятда омма учун ёпиқ ёки жамоат назоратидан холи тарзда мавжуд бўла оладиган давлат ҳаётининг бирор бир соҳаси ёки институти йўқ. Ҳокимият жамиятдан ниманидир яширган ёки етарли ва холис бўлмаган ахборотни бера бошлаган заҳотиёқ унинг фаолияти шубҳа остига олинади.
Муҳаммад Мусо Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк аждодларимиз инсоният тараққиётига, хусусан, илм-фан, маънавият ва маърифатнинг юксалишига улкан ҳисса қўшганлар.
Муҳаббат – инсонга ато этилган энг олий туйғу. Икки қалбнинг ўзаро меҳр ришталари билан боғланиши оила аталган табаррук қўрғонни бунёд этади.
Даҳо даражасига етишган зотлар ўзлари туғилиб ўсган жой, ўзлари мансуб бўлган миллатни мукаррам этадилар – дунёга танитадилар. Мисол тариқасида мусулмон оламида машҳур Имом Бухорий, Имом ат-Термизий, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбандий, аз-Замахшарий ва яна ўнлаб бобокалонларимизнинг номларини келтиришимиз мумкин. Хусусан, Муҳаммад Мусо Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк аждодларимиз инсоният тараққиётига, хусусан, илм-фан, маънавият ва маърифатнинг юксалишига улкан ҳисса қўшган.
​​​​​​​Жазирама кунлар бошланиши билан шаҳар-қишлоқларимизда чаноқовбосди ичимликлар, мева шарбати истеъмолининг фойдасию савдосига бағишланган ранг-баранг реклама лавҳалари кўпайди. Сархил мевалари билан етти иқлимга донғи кетган Ўзбекистондай жаннатмонанд мамлакатда бу таббий ҳол. Шукрки, соҳибкорларимизнинг сайъ-ҳаракати билан юртимизда эндиликда тўрт фаслда ҳам пишиқчилик.
Мамлакатимизда Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тадбирлар, илмий-амалий ва ижодий изланишлар давом этмоқда.
Мамлакатимизда Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тадбирлар, илмий-амалий ва ижодий изланишлар давом этмоқда.
Йўқ, бу, шунчаки, расми мулозамат учун танланган баландпарвоз гап эмас. Бу – Иккинчи жаҳон уруши йилларининг “кўз илғамас жанггоҳлари”да жасорат кўрсатган жасур ўзбек разведкачиларидан бири- Шариф Ширинбоевнинг энг севимли ибораси, энг қалтис вазиятларда тақдирини ҳал қилган калом, ҳаётида бир умр қатъий амал қилиб яшаган дастур.