• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Мақолалар
Марказий сайлов комиссияси жорий йилнинг 24 октябрини Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни деб белгилаганидан ва 23 июлдан сайлов кампанияси бошланганидан буён бир ой ўтди. Айтиш керакки, сайлов кўпнинг саъй-ҳаракати билан амалга ошириладиган муҳим сиёсий тадбир. Кўпнинг кўланкаси ҳам олтин, дейди доно халқимиз. Бу кўпнинг аҳиллиги, ҳамжиҳатлиги ва ғайрати билан амалга ошадиган ишда барака мўл бўлади, дегани.
2021 йил 24 октябрда мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиеев 2021 йил 22 февралда ҳар йили ўтказиладиган асосий сиёсий тадбир - БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг 46-сессиясида, гендер масаласига тўхталар экан, Ўзбекистондаги демократик ўзгаришларнинг устувор йўналишлари ва мамлакатимизнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши фаолияти ҳақида: «Биз гендер сиёсати масалалари борасида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ва ишбилармонлик соҳасида аёлларнинг ролини тубдан оширишга қаратилган ишларни қатъий давом эттирамиз», — деб алоҳида таъкидлади.
Яна саноқли кунлардан кейин азиз Ватанимиз — Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги кенг нишонланади. Ушбу тарихий санага “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” деган эзгу ғоя асосида қизғин тайёргарлик кўраётган халқимиз истиқлол байрамини барча соҳада улкан муваффақиятлар билан кутиб олмоқда.
Умумэътироф этилган халқаро сайлов стандартларида фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари асосан икки қисмга, фаол сайлов ҳуқуқи ва пассив сайлов ҳуқуқига бўлинади. Фаол сайлов ҳуқуқи – фуқароларнинг давлат раҳбари ва ҳокимиятнинг вакиллик органлари сайловида сайловчи сифатида иштирок этиш, яъни овоз бериш ҳуқуқидир. Пассив сайлов ҳуқуқи – фуқаронинг давлат органларига (давлат раҳбари лавозимига) сайланиш ҳуқуқидир. Фаол сайлов ҳуқуқидан фарқли ўлароқ, пассив сайлов ҳуқуқи фуқароларга қўйиладиган нисбатан юқори ёш талаби, муайян мулкка эга бўлиш талаби, мамлакат ҳудудида муайян муддат ўтроқ яшаган бўлиши каби талаблар билан чегараланиши мумкин.
Жорий йилнинг 24 октябрида мамлакатимиз ҳаётида муҳим сиёсий воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Шу кунларда Марказий сайлов комиссияси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда бўлажак сайловни очиқ, ошкора ва шаффоф, умумэътироф этилган халқаро демократик тамойиллар асосида ҳамда юқори ташкилий даражада ўтказиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Марказий сайлов комиссиясининг 23 июль куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига расман старт берилди.
Маълумки, жорий йилнинг октябрь ойида мамлакатимизда катта сиёсий тадбир — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Мазкур тадбирни юксак савияда ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан изчил ишлар амалга оширилмоқда.