• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Мақолалар
Оммавий ахборот воситалари аҳолига турли даражадаги сайловлар ҳақидаги янгиликларни етказиш орқали сайловларни кузатишни осонлаштиради.
Жорий йилнинг 24 октябрь куни мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий воқеа - Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтди. Муқобиллик асосида ва қизғин рақобат муҳитида ўтган сайловда Шавкат Мирзиёев сайловчиларнинг энг кўп – 80,12 фоиз овозини олиб, ишончли ғалаба қозонди.
Ёш авлод вакилларининг, айниқса, қишлоқ ёшларининг билим олиши, илм-фанга эътиборини кучайтириш, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиши учун янада кенг шароит яратиш доимий эътибор талаб қиладиган устувор вазифалардан биридир.
Мамлакатимизда жорий йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган Президент сайловига ҳам саноқли кунлар қолди. Сайлов очиқ-ошкора, демократия тамойиллари асосида ўтишида оммавий ахборот воситаларининг ўрни катта. Ана шу жиҳатлар эътиборга олиниб, Марказий сайлов комиссияси томонидан бугунги кунгача 1419 нафар маҳаллий ва 146 нафар хорижлик журналистлар аккредитациядан ўтказилди.
Бугунга келиб замонавий ахборот технологияларининг сайлов жараёнига таъсири ҳам сезиларли даражада ошди. Сўнгги йилларда сайлов амалиётида ахборот-коммуникация технологияларининг янги имкониятларидан фойдаланиш бўйича муайян тажриба тўпланди. Бу фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг Ўзбекистон Конституцияси ва миллий қонунчиликка, халқаро сайлов стандартларига мувофиқ, амалда таъминланишига замин яратмоқда.
Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг ҳал қилувчи босқичи - сайловолди ташвиқоти кампанияси қизғин паллага кирди.
Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга йўналтирилган изчил ва тизимли ишлар ўзининг янги босқичига қадам қўйди. Округ сайлов комиссиялари томонидан участка сайлов комиссияларининг аъзолари таркиби тасдиқланди ва иш бошлади.
Истиқлол тантаналарига ҳамоҳанг тарзда шу кунларда юртимизда муҳим сиёсий тадбир – Президент сайловига тайёргарлик жараёни ҳам қизғин паллага кирди.
Жорий йил 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига старт берилгач, ушбу муҳим сиёсий жараённи ёритиб бориш, аҳолининг сайлов бўйича ҳуқуқий билими ва электорал маданиятини ошириш, юртимизда олиб бориладиган тарғибот-ташвиқот ишларининг марказлаштирилган шаклдаги тизимини яратиш мақсадида Марказий сайлов комиссияси ҳузурида сайлов кампанияси даврида вақтинча фаолият кўрсатувчи Матбуот маркази тузилди. Марказий сайлов комиссияси Матбуот маркази ва унинг ҳудудий бўлинмаларини ташкил этиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилиниб, мазкур vарказнинг низоми тасдиқланди. Унга кўра, Матбуот марказида тажрибали журналистлар, ҳуқуқшунослар, таржимонлар, экспертлар ва бошқа мутахассислардан иборат ихтисослаштирилган еттита гуруҳ фаолият юритиши кўзда тутилган.
Мамлакатимизда давлат ва жамиятни модернизация қилишга йўналтирилган туб ислоҳотларнинг устувор вазифалари ва асосий йўналишларидан бири – инсон ҳуқуқларини ҳар томонлама ва кенг таъминлашдан иборат.