• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Халқаро ҳамкорлик
Ўзбекистонга Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Бош котиби ўринбосари Се Сяоюн бошчилигидаги кузатувчилар миссияси ташриф буюрди. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан ШҲТ кузатувчилар миссияси парламент сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш жараёни бўйича кузатувни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сайловини кузатиш ва мониторинг қилиш мақсадида мамлакатимизга ташриф буюрган МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари 2019 йилнинг 2 декабрь куни Марказий сайлов комиссияси Раҳбарлари билан учрашди.   
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси таклифига биноан МДҲ Ижроия қўмитаси кузатувчилари миссияси 2019 йилнинг 22 декабрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кузатиб боради.
2019 йилнинг 23 ноябрь куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ДИИҲБ) сайлов жараёнларини кузатиш буйича тўлақонли миссияси жорий йил 22 декабрда мамлакатимизда бўлиб ўтадиган сайловларни кузатиш мақсадида юртимизга ташриф буюрди.
Беларусь Республикаси Миллий Мажлиси Вакиллик палатасига шу йил 17 ноябрь, якшанба куни бўлиб ўтадиган сайловларда Ўзбекистон Республикаси вакиллари халқаро кузатувчи сифатида иштирок этади.
Тошкентда 2019 йилдаги сайлов кaмпанияси даврида кўмак беришга йўналтирилган БМТ ТД (Бирлашган миллатлар ташкилотининг Тараққиёт дастури)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорликдаги лойиҳа фаолияти доирасида сайлов жараёни иштирокчилари учун семинар-тренингларга старт берилди.
Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот марказида округ сайлов комиссияси аъзолари иштирокида кузатувчиларнинг сайлов жараёнида тутган ўрни юзасидан семинар-тренинг ташкил этилди.
Жорий йилнинг 29 октябрь куни Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби В.Норов мамлакатимизга қилган ташрифи доирасида айнан ушбу масалани муҳокама килиш ва сайловларга тайёргарлик жараёнлари билан яқиндан танишиш мақсадида Марказий сайлов комиссиясининг раиси М.Абдусаломов билан учрашди.
Самарқандда давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловларда халқаро кузатувчилар ва хорижий оммавий ахборот воситалари билан ишларни мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳи аъзолари учун семинар тренинг ўтказилди.
Жорий йилнинг 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги таклифига биноан, 20 та элчи – ЕХҲТ иштирокчи мамлакатларининг Вена шаҳридаги доимий вакилларидан иборат делегация Тошкент шаҳрига ташриф буюрди. Ташриф доирасида делегация аъзолари Халқаро матбуот марказида Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов билан ҳам учрашди.