• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Халқаро ҳамкорлик
Жорий йил 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев билан Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Даниел Розенблюмнинг учрашуви бўлиб ўтди. Видеоконференцалоқа орқали ташкил этилган тадбирда Марказий сайлов комиссияси аъзолари ҳамда ЮСАИДнинг Демократия ва бошқарув масалалари бўйича офиси директори Дана Биган иштирок этди.
Қирғиз Республикаси Сайлов ва референдумларни ўтказиш бўйича марказий комиссияси сайлов куни соат 21.00да овоз беришдаги қуидаги дастлабки натижаларни эълон қилди.
Қирғиз Республикаси Сайлов ва референдумларни ўтказиш бўйича Марказий комиссиясининг таклифига биноан Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти кузатувчилар Миссияси 2021 йил 10-январда бўлиб ўтган Қирғиз Республикаси Президентининг навбатдан ташқари сайловлари ва Қирғиз Республикаси бошқарув шаклини аниқлаш бўйича референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларини кузатди.
​​​​​​​2021 йил 7-январдан 10-январгача Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти кузатувчилар Миссияси (ШҲТ) Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг (ТИВ) таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлисига сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кузатиш бўйича ўзининг эллик бешинчи юбилей миссияси фаолиятини муваффақиятли якунлади. 
Бугун 10 январь куни Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси депутатларининг навбатдаги сайловлари бўлиб ўтмоқда. Қозоғистон Халқ Ассамблеяси томонидан сайланадиган Парламент депутатларининг навбатдаги сайловлари эса 11 январь куни ўтказиш белгиланган.
Бугун, 10 январь куни Қирғизистон Республикасида муддатидан илгари Президент сайловлари ҳамда Қирғизистон Республикасида давлат бошқаруви шаклини белгилаш бўйича референдум бўлиб ўтмоқда.
Илгари хабар берганимиздек, Қирғиз Республикасида навбатдан ташқари президент сайловлари ва Қирғизистоннинг бошқарув шаклини аниқлаш учун референдумларни кузатиш учун юборилагн Ўзбекистон делегацияси вакиллари бугун сайлов участкаларида яратилган шароитлар ва овоз бериш жараёнларига тайёргарлик ишлари билан танишишди.
Жорий йилнинг 28 октябрдан 7 ноябрга қадар Биҳар штатининг Қонунчилик Мажлиси учун 3 босқичли умумий сайловлар бўлиб ўтди.Сайлов кампанияси даврида Ҳиндистон сайлов комиссияси мамлакатда пандемия шароитида эркин, адолатли, ошкора ва хавфсиз сайловларни ўтказиш бўйича илғор тажриба алмашиш мақсадида халқаро виртуал сайловлар дастурини тақдим этди.
2020 йилнинг 31 октябрь куни Грузиянинг янги парламентига сайловлар бўлиб ўтди. Грузияда биринчи марта сайловлар янги аралаш тизим асосида ўтказилди, унга кўра 120 та депутат пропорционал, 30 нафари эса мажоритар тизимга кўра сайланади.  Сайловларда 48 та партия ва иккита блок иштирок этди, бундан ташқари бир мандатли сайлов округларида 11 та ташаббускор гуруҳ томонидан номзодлар кўрсатилган.
Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Молдовада президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда. Мамлакат президенти лавозими учун саккиз нафар номзод кураш олиб бормоқда. Улар “Бизнинг партиямиз”сиёсий партиясидан Ренато Усатый, “DA Платформаси” партиясидан Андрей Нэстасе, Либерал-демократик партиясидан Тудор Делиу, Мустақил номзод (амалдаги президент) Игорь Додон, “Шор” партиясидан Виолетта Иванова, “Ҳаракат ва бирдамлик” партияси (PAS)дан Майя Санду, “Миллий бирлик” партиясидан Октавиан Цыку ва  “UNIREA” сайлов блокидан Дорин Киртоакэлар.